“Ал-Наср” Роналдуни кутяпти
Клуб футболчини йил охирига қадар ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Саудия Арабистонинг “Ал-Наср” клуби ҳужумчи Криштиану Роналду жамоага 2022 йилнинг охирига қадар қўшилишини кутмоқда. Бу ҳақда “Марcа” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 37 ёшли футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаш режалаштирилган. Унга кўра футболчи ҳар мавсумда 200 миллион евро маош олади.







