FIFА президенти ҳар уч йилда жаҳон чемпионатини ташкил этмоқчи
Бу 2030 йилдан кейин содир бўлиши мумкин.

FIFА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатини ҳар уч йилда бир марта ўтказишни истайди. Бу ҳақда “Даилй Маил” хабар бермоқда.
Инфантинонинг фикрича, қишда жаҳон чемпионати ташкил этилгани ўзига хос воқеа бўлган ва бу спортнинг ўсишида муҳим омил. Инфантинонинг узоқ муддатли мақсади - ҳар уч йилда бир марта жаҳон чемпионати, бошқа йилларда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва қитъа мусобақаларини ўтказиш билан бирга, янги турнир ташкил этишдан иборат.
Қайд этиш жоизки, бундай ўзгаришлар 2030 йилги жаҳон чемпионатидан кейин содир бўлиши мумкин. 2024-2030 йиллар учун халқаро футбол тақвими бўйича музокаралар деярли якунига етди.







