Спорт

Келишув яқин вақт ичида тузилиши мумкин

Араблар Роналдуга яна битта таклиф тавсия этди.

Келишув яқин вақт ичида тузилиши мумкин

 

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудиянинг “Ан-Наср” клуби билан 2030 йилгача шартнома имзолайди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, 37 ёшли португалиялик футболчи икки ярим йилни клуб футболчиси сифатида ўтказади, сўнгра Миср ва Греция билан биргаликда 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи бўлган Саудия Арабистони элчиси сифатида ишлайди. Эслатиб ўтамиз, Испания ва Португалиянинг қўшма аризаси ҳам турнир мезбонлигига даъвогарлик қилмоқда.

 

Сўнгги икки ҳафта давомида ҳужумчи бу таклифни кўриб чиқиш учун вақт сарфлаяпти. Нашрнинг маълум қилишича, Роналду ва “Ал-Наср” ўртасидаги келишув жуда яқин вақт ичида тузилиши мумкин.

 

Шартномага кўра, португалиялик футболчи сифатида йилига 200 миллион евро маош олади. Ҳозирча унинг 2030 йилги жаҳон чемпионати элчиси сифатида қанча маош олиши маълум эмас.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Келишув яқин вақт ичида тузилиши мумкин | Zamon.uz