Марокашлик футболчилардан яна бир янгилик
Улар жаҳон чемпионатидан олган барча пулларини камбағалларга эҳсон қилишади.

Марокаш терма жамоаси футболчилари Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пуллаларини камбағал болалар ва ватандошларининг оилаларига ёрдам бериш учун сарфлайди. Бу ҳақда журналист Холид Бейдун хабар берди.
Африкаликлар турнирда тўртинчи ўринни эгаллади. Бронза медаллари учун кечган баҳсда Валид Реграга шогирдлари Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хабарга кўра, марокашликлар турнирда қатнашгани учун 25 миллион евро олишган. Марокаш жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан биринчи Африка ва араб терма жамоасига айланди.







