“У умидларни оқлай олмади”
Исконинг омади юришмаяпти.

“Севиля” бош мураббийи Хорхе Сампаоли испаниялик ярим ҳимоячи Исконинг ўз жамоасини тарк этиши ҳақида гапирди.
“Иско ажойиб йигит ва мен унга омад тилайман. Биз ажойиб иқтидорга эга футболчини қўйиб юбормоқчимиз. Аммо у клубнинг умидларини оқлай олмади”, — дея Сампаолининг сўзларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Иско ўтган ёзда “Севиля” футболчисига айланганди. Умуман олганда, 30 ёшли футболчи клуб сафида 19 та расмий ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
ОАВ хабарига кўра, Иско “Севиля”ни клуб спорт директори Рамон Мончи билан келиша олмаган.







