77 ёшли Юпп Хайнкесни аҳволи оғирлашди
У жарроҳлик амалиётини бошдан кечирмоқда.

“Бавария” ва “Реал” клубларининг собиқ бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг юраги операция қилинди. У Дюсселдорфда даволанган ва операциядан кейин икки ҳафта интенсив терапия бўлимида ётган.
“Бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлар эди. Ўша кунлари умуман ухлай олмадим. Ўлиб қоламан деб ўйладим. Менга ғамхўрлик қилган барча шифокорлар ва ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман”, — дея Хайнкеснинг сўзларидан “Bild” нашри иқтибос келтирди.
77 ёшли Хайнкес футболчи сифатида Германия терма жамоаси билан 1972 йили Европа чемпиони, 1974 йили жаҳон чемпиони бўлган.
У мураббийлик фаолияти давомида “Шалке”, “Реал”, “Байер” ва бошқа клубларда ишлаган. 1997/1998 йилги мавсумда Хайнкес “қаймоқранглилар” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. “Бавария” бош мураббийи сифатида 2012/2013 йилги мавсумда Германия чемпионати, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.







