Кроос Германиянинг муваффақиятсизлигида айбланмоқда
У мундиалда иштирок этмади.

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия терма жамоасининг ЖЧ-2022да муваффақиятсиз иштирок этганлигида айбланмоқда. Футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.
Испаниянинг “El Chiringuito” нашри журналисти Кристина Куберо ЖЧ-2022да Германия терма жамоасидаги тартибнинг бузилишига турнир бошланишидан олдин терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Тони Кроос айбдор эканлигини айтган.
Футболчи бунга жавобан: “Кимдир айбни менинг зиммамга юкламоқчи бўлишини билардим”, — дея муносабат билдирган.
Қатардаги жаҳон чемпионатида Япония, Испания ва Коста-Рика билан бир гуруҳдан жой олган Германия натижада кейинги босқичга чиқа олмади.







