Левандовски яна уч йил юқори даражада ўйнамоқчи
У ҳозир ўттиз тўрт ёшда.

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски кейинги уч йил давомида юқори савияда ўйнай олиши мумкинлигига ишонмоқда.
“Кейинги уч йил давомида шу даражада бўлишим мумкинлигини биламан, чунки имкон қадар кўпроқ ўйнаш учун кўпроқ машғулот ўтказаман. Мен ўзимни жамоадошларимдан зўр футбол ўйнайман деб ҳисобламайманн, доим юқори спорт формасида бўлишга ҳаракат қиламан”, — дея Левандовскининг сўзларидан “Football Espana” нашри иқтибос келтирди.
34 ёшли Левандовски жорий мавсумда клуб ва Польша терма жамоаси сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Клуб билан келишув 2026 йилда якунига етади.







