МСК мажлисида фақат Кушербаев масаласи кўрилгани йўқ
Сенат аъзоларидан бирининг ҳам ваколати муддати тугатилди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг аъзоси Расул Кушербаев ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганди.







