Ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ўртасида жанжал бўлди — видео
Ҳодиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабида содир бўлган.

Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган лекин ўқитувчи жавоб бермаган бўлсада, рухсатсиз ташқарига чиқиб кетаётган вақтида, ўқитувчи Р.Т.нинг “қуш уясида кўрганини қилади” деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ларни чақириб келган. Шундан сўнг мактаб ўқитувчилари билан синф хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва М.У.лар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







