“Реал” мураббийлигига номзодлар кўрсатилди
Улар орасида клубнинг собиқ футболчилари ҳам бор.

“Реал Мадрид” мураббийлар рўйхатига беш нафар мутахассис киритилган. Қироллик клубининг янги бош мураббийи айнан улар орасидан танланади. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал”нинг салоҳиятли мураббийлари рўйхатидан жамоанинг уч нафар собиқ футболчиси бор: Раул Гонсалес (ҳозирда “Кастиля”ни бошқармоқда), Алваро Арбелоа (“Жувенил А”) ва Хаби Алонсо (“Байер”). Шунингдек, “қаймоқранглилар” яна икки тажрибали мутахассисни кўриб чиқмоқда: булар “Челси”нинг собиқ устози Томас Тухел ва “Бавария” устози Юлиан Нагелсманн .
“Реал Мадрид” айни вақтда 14 ўйинда 35 очко тўплаган ҳолда Испания Ла Лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.







