Роналду севгилисидан совға олди
Қиз футболчига 428 минг долларлик машина тортиқ этган.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес ўз севгилисини Рождество байрами билан табриклади.
У Роналдуга “Rolls-Royce Dawn” машинасини совға қилди, машинанинг расмий нархи 428 минг долларни ташкил этади. Жоржина ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида футболчини байрам билан қутлаган видеосини жойлаштирди.
Роналду ўзининг аввалги жамоаси “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини бекор қилганидан ҳозир клубсиз юрибди. Аввалроқ футболчи Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби билан мавсумига тахминан 200 миллион евро маош билан 2,5 йиллик шартнома имзолаши хабар қилинганди.







