Қарор қабул қилиб бўлинди
Бускетсни қайтаришга уринишди.

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс клуб билан шартномани 2024 йилнинг январигача узайтириш таклифини рад этди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.
34 ёшли Бускетснинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Барселона раҳбарияти футболчига яна олти ой қолишни таклиф қилишди. Бироқ, Бускетс фикридан қайтмоқчи эмас ва 2023 йилнинг ёзида клубни тарк этади.
Бускетс “Барселона”да 2005 йилдан буён тўп суради. У жамоа таркибида 696 та ўйинда иштирок этган. Испания терма жамоаси сафида эса 143 ўйин ўтказган. Фаолияти давомида Бускетс Европа лигасидан ташқари барча совринларни қўлга киритди.







