“Сити” Греалишни Леуга алмашмоқчи
“Милан” эса бунга қарши.

“Манчестер Сити” “Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леуни сотиб олиш вариантини қидиришда давом этмоқда. Инглиз клуби португалиялик футболчи эвазига ўзининг қанот ҳимоячиси Жек Греалишни таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда “Calciomercatoweb” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Милан” Греалишни қўлга киритишга қарши эмас, аммо британиялик футболчини Леога алмаштиришни тўғри деб ҳисобламайди. “Россонери” раҳбариятининг фикрича, Жекнинг “Сити”даги маоши анча ошиб кетган ва Рафаэл Леу эса ёшлиги туфайли ўсиш учун катта имкониятларга эга.
23 ёшли Леау 2019 йилдан бери “Милан”да тўп суради. Жорий мавсумда у клуб сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади.







