Қатарда Месси яшаган хона музейга айлантирилди
Месси ва Аргентина терма жамоаси футболчилари мундиал пайтида 29 кун давомида Қатар университети 1-ётоқхонасида яшаган.

Жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси яшаган хона мини-музейга айлантирилди.
Месси ва Аргентина терма жамоаси футболчилари мундиал пайтида 29 кун давомида Қатар университети 1-ётоқхонасидаги хоналарни банд этишган. Жаҳон чемпионати пайти ётоқхона аргентиналикларга мослаб безатилган эди.

Университет маъмурияти жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Месси шарафига у яшаган B201 хонани мини-музейга айлантиришга қарор қилди.

Аксарият терма жамоалар беш юлдузли меҳмонхоналарда яшаган (Испания терма жамоаси Қатар университетининг 2-ётоқхонасида жойлашган).







