Байрам кунлари қайси тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди?
Ана шу даврда 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

Санитария-эпидемиология хизмати ҳам иш олиб боради.
Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди.
Янги йил байрамида Ўзбекистон аҳолиси 31-декабрдан 4-январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Даволаш-профилактика муассасалари:
1049 та оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Шунингдек, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.







