"Док-1 Макс"ни ишлаб чиқарган компаниянинг барча дорилари савдоси тўхтатилди
Ушбу препарат қўлланиши сабаб шу вақтга қадар Ўзбекистонда 20 нафар гўдак вафот этди.

30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.
Marion Biotech томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда ушбу компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.
Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:
"Кюразит" сиропи;
"Док-1 Макс" сироп ва таблеткалари;
"Нол грипп" сироп ва таблеткалари;
"Цинепар кид" сироплари;
"Амбронол" сиропи;
"Травамакс" сироп ва таблеткалари.
Эслатиб ўтамиз, ушбу препарат қўлланиши сабаб шу вақтга қадар Ўзбекистонда 20 нафар гўдак вафот этди.







