Россия Киевга тунги дронлар ҳужумини амалга оширди
Кеча кун давомида ҳам ракета зарбалари берилган эди.

Россия тунда Киев ва Киев вилоятига дронлар орқали ҳужум қилди. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмуриятининг Telegram канали хабар берди.
"Киев! Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ишламоқда. Нишонлар йўқ қилингунича хавфсиз жойда бўлинг", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Киев вилоятининг ҳарбий маъмурияти раҳбари Алексей Кулеба ҳам буни тасдиқлаган.
"Дронлар ҳужуми. Бомбапана ва хавфсиз жойда бўлинг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг", — деб ёзган у Telegram каналида.
Кейинчалик Кулеба барча дронлар уриб туширилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, вилоятдаги ҳеч қайси объект зарар кўрмаган.
Россия кеча Украинанинг кўплаб вилоятларига кун давомида ракета зарбалари берганди.







