Криштиану Роналду “Ал-Наср” клубига ўтди
Ушбу жамоада ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам тўп суради.

Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасига ўтди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида маълум қилди.
Қайд этилишича, футболчи билан шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шартнома 2,5 йилга мўлжалланган бўлади ва ҳужумчи йилига 200 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланганди.








