“Арсенал” қоқилишни бошлади
Жамоа кеча бу йилги мавсумда рақибларига илк бор гол ура олмади.

Кеча Англия премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган Лондоннинг “Арсенал” ҳамда “Нюкасл” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Жамоалар Лондондаги “Эмирейтс” стадионида тўқнаш келишди. Қарама-қаршилик 0:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, “Арсенал” АПЛнинг жорий мавсумида илк бор рақибларига гол ура олмади. Лондонликлар бунгача лиганинг барча 16 ўйинида камида битта гол уриб келишаётган эди.
“Арсенал” ҳамон АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Микел Артета жамоаси 17 учрашувдан сўнг 44 очко тўплаган. Энг яқин таъқибчи “Манчестер Сити”да 36 очко бор.







