Манчестерликлар “Сеҳрли таёқча”га қизиқишмоқда
Бироқ, бу амалга ошармикан?

“Манчестер Юнайтед” “Милан” ҳужумчиси Оливе Жируга қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун Италия клуби ҳужумчиси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди. Бироқ франциялик футболчи миланликлар билан шартномани узайтириш таклифини кутмоқда.
Ҳужумчи ва “Милан” ўртасидаги келишув жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Олдинроқ томонлар шартномани 2024 йилгача узайтиришга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.







