Бразилиялик футболчилар танқид остида қолди
Улар Пеленинг дафн маросимига келмаган.

Пеленинг дафн маросимига келмаган собиқ ва ҳозирги бразилиялик футболчилар қаттиқ танқид қилинди. Мухлислар, айниқса, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда фикр билдиришган.
Бу, биринчи навбатда, “Сантос”нинг собиқ футболчиси Неймарга қаратилди. У “ПСЖ” футболчиси Пелега бағишланган хайрлашув постини жойлаштирди. Бироқ, ҳужумчи обуначилардан салбий фикрларни қарши олди.
Пеленинг дафн маросимида таниқли собиқ футболчи Каканинг иштирок этмагани ҳам мухлисларни ғазаблантирди. Тахминан бир йил олдин ярим ҳимоячи Бразилия халқини хорижликлар каби ўз футбол қаҳрамонларини ҳурмат қилмаётгани учун қоралаган эди.
Шунингдек, Пеленинг дафн маросимини ўтказиб юборган Зико, Ромарио, Роналдо, Роналдиньо ва бошқа бир қатор машҳур бразилияликлар ҳам танқид қилинди.







