Ўтган йилнинг энг фойдали футболчилари
Улар орасида Мбаппе яққол пешқадам.

2023 йил ҳам кириб келди. Биз бугун ўтган йилнинг энг сермаҳсул футболчиларини ажратиб кўрсатмоқчимиз. Қуйида миллий чемпионат, еврокубокларда ва миллий терма жамоа расмий ўйинларида энг кўп гол урган ёки голли узатмани амалга оширган футболчилар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Килиан Мбаппе, “ПСЖ” ва Франция
Статистика: 54 учрашув (53 гол + 19 голли узатма).
24 ёшли футболчи ўтган йилни ажойиб ўтказди. Самарали ҳаракатлари билан бирга бешинчи марта Франция чемпиони, ҳаттоки ЖЧ-2022 тўпурари (саккизта гол) бўлди ва Франция термаси билан жаҳон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди. 2022/2023 йилги мавсумда “ПСЖ” форварди барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Роберт Левандовски, “Бавария”, “Барселона” ва Полша
Статистика: 50 учрашув (42 гол + 14 голли узатма).
Поляк футболчиси жорий мавсумда 10 марта Германия чемпионига айланди. “Барселона”га ўтганидан кейин Левандовски 19 та ўйинда 18 та гол урди. ЖЧ-2022да ҳужумчи иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Роберт Левандовски “Олтин бутса-2022” совриндори ҳисобланади.
Кристофер Нкунку, “РБ Лейпсиг” ва Франция
Статистика: 56 учрашув (37 гол + 19 голли узатма).
Кристофер Нкунку ЖЧ-2022ни жароҳат сабаб ўтказиб юборди. У Франция терма жамоаси сафида Миллатлар лигасида олтита ўйинда атиги иккита голли узатмани амалга оширди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германия кубоги финалида ҳам гол уришга эришди ва жамоасига ғалаба келтирди. Кристофер Нкунку жорий мавсумда барча мусобақаларда 23 ўйинда 17 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Меҳди Тареми, “Порту” ва Эрон терма жамоаси
Статистика: 50 та учрашув (35 та гол + 21 та голли узатма).
Бу йил Меҳди Тареми Португалия чемпионига айланди. Ҳужумчи ўтган мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этди. Жорий мавсум Чемпионлар лигасининг бешта ўйинида 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эронлик футболчи Англия термаси билан ўйинда дубл, Уэлсга қарши баҳсда дубл қайд этди. Тареми жорий мавсумда 22 ўйинда 15 гол ва 8 голга ассистентлик қилган.
Лионел Месси, “ПСЖ” ва Аргентина
Статистика: 47 учрашув (25 гол + 29 голли узатма).
Аргентина терма жамоаси сардори жаҳон чемпиони бўлди, Финалиссима чемпионлиги ва Франция Суперкубогини қўлга киритди. Лионел Месси ЖЧ-2022да 7+3 кўрсаткичини қайд этди. Бу мавсумда у “ПСЖ” сафида кўпроқ гол ура бошлади. Унинг ҳисобида 19 та ўйинда 12 та гол ва 14 та голли узатма бор.
Ҳарри Кейн, “Тоттенҳем” ва Англия
Статистика: 59 ўйин (33 гол + 15 голли узатма).
Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2022да иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Турнирда урилган голлар эвазига Ҳарри Кейн терма жамоадаги голлари сони бўйича Уэйн Рунига етиб олди. Ҳужумчи жорий мавсумда “Тоттенҳем” сафида АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган.
Неймар, “ПСЖ” ва Бразилия
Статистика: 38 ўйин (28 гол + 20 голли узатма).
Бразилиялик футболчи ЖЧ-2022да иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 2022 йилда Неймар Франция чемпионлиги ва Суперкубогини қўлга киритди. 2022/2023 йилги мавсумни ажойиб бошлади. У барча мусобақаларда 20 та ўйинда 15+12 натижа қайд этди. Тўпиғидан олган жароҳати туфайли ҳужумчи жаҳон чемпионатида Швейцария ва Камерун билан ўйинларни ўтказиб юборди.
Коди Гакпо, “ПСВ” ва Голландия терма жамоаси
Статистика: 51 ўйин (26 гол + 22 голли узатма).
23 ёшли вингер 2022 йилги жаҳон чемпионатининг ёрқин юлдузига айланди. Коди Гакпо Сенегал, Эквадор ва Қатар дарвозасига гол урди, аммо чорак финалда омади юришмади. Жорий мавсумда голландиялик футболчи маҳаллий чемпионатнинг 14 учрашувида 9 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. 2022 йилда Коди Нидерландияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди, футболчи аллақачон “Ливерпул” билан шартнома имзолаган.
Эрлинг Ҳоланд, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Сити” ва Норвегия
Статистика: 39 учрашув, (40 гол + 7 голли узатма).
Норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”да бир қатор рекордлар ўрнатмоқда. У АПЛнинг 13 ўйинида 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилган. Чемпионлар лигасининг 4 та ўйинида 5 та голга муаллиф бўлди. Эрлинг Ҳоланд 2022 йилда тўртта хет-трик қайд этди, улардан учтаси Премьер-лигада. Норвегия терма жамоаси сафида ҳужумчи Миллатлар лигасининг олти учрашувида олтита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити” ва Бельгия
Статистика: 52 та учрашув (18 та гол + 28 та голли узатма).
Ярим ҳимоячи ЖЧ-2022да омадли иштирок этолмади. Де Брюйне 2022/2023 йилги мавсумни 20 ўйинда 3 та гол ва 15 та голли узатма билан бошлади. Ўтган йили бельгиялик футболчи Англия чемпиони бўлди ва “Франcэ Фоотбалл” талқини бўйича “Олтин тўп” учун рўйхатда учинчи ўринни эгаллади. Терма жамоа учун Кевин Миллатлар лигасининг бешта учрашувида иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.







