Клопп қачондир Германияни бошқариши мумкин
Унинг "Ливерпул"даги ишлари яхши эмас.

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоасини бошқариш имкониятини инкор этмади.
“Эҳтимол, қачондир Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлишим мумкин. Лекин бунинг учун яхши лойиҳа ишлаб чиқилиши керак. Агар “Ливерпул”ни тарк этсам, бир йил давомида ҳеч қандай иш қилмайман”, — дея Клоппнинг сўзларидан “Bild” нашри иқтибос келтирди.
Клопп 2015 йилдан буён “Ливерпул”ни бошқариб келмоқда. Бунгача германиялик мутахассис Дортмунднинг “Боруссия” ва “Майнс” клубларида ишлаган. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.







