Спорт

У тиллардан-тилларга достон бўлишда давом этмоқда

Мессини яна энг зўр футболчи деб топишди.

У тиллардан-тилларга достон бўлишда давом этмоқда

 

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси “IFFHS” “ПСЖ” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессини 2022 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топди.

 

Аргентиналик футболчи овоз беришда 275 очко тўплади ва 35 очко жамғарган “ПСЖ” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени анча ортда қолдирди. Дунёнинг энг яхши футболчилари учлигини “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема (30 очко) якунлади. Кучли бешликка “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич (15) ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5) кирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Қатарда ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси таркибида Лионел Месси турнир ғолибига айланганди. Ҳужумчи жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Турнир давомида у еттита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

У тиллардан-тилларга достон бўлишда давом этмоқда | Zamon.uz