“Челси” Жанлука Виалли вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
У 58 ёшида вафот этди.

“Челси” клуби 58 ёшида вафот этган италиялик футболчи Жанлука Виалли вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“У аллақачон жаҳон футболи юлдузига айланган. У эришган ютуқлари ва тарихимиздаги энг муваффақиятли йиллари учун ҳурматга сазовор. Лука нафақат “Челси” жамоаси, балки бутун футбол олами, шу жумладан ўзининг туғилган Италияда ҳам жуда катта ҳурматга эга”, — дейилади клуб баёнотида.







