Қатар-2022 кашфиётларидан бирига қизиқиш кучли
Муанининг олдида вариантлар кўп.

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло Муани “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” клубларининг қизиқиш доирасида бўлиб турибди.
Немис клуби 24 ёшли ҳужумчини қишда сотмайди. Ёзда “Айнтрахт” музокараларга рози бўлиши мумкин, аммо футболчи учун 90-100 миллион евро сўрайди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Футболчининг ўзи “Айнтрахт’дан “Бавария” ёки “Боруссия”га ўтишни, кейин эса Премьер-лигадан жамоага ўтишни истамоқда.
Қайд этилишича, “Бавария” франциялик футболчини кузатиб бормоқда. Унга “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирган
Коло Муани, агар жамоаси еврокубокларда ўйнаса, ёзги трансфер ойнасидан кейин “Айнтрахт”да қолишни режалаштирмоқда.







