Спорт

Тошкентда мижоз талашган маклер ҳамкасбини жароҳатлади

Оқибатда жабрланувчи қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши билан шифохонага мурожаат қилган

Тошкентда мижоз талашган маклер ҳамкасбини жароҳатлади

 

Toшкент шаҳри Чилонзор туманида маклерлар уй талашиб жанжаллашиши оқибатида улардан бири жароҳатланди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 23 ёшли С.У. 3 январь куни таниши 21 ёшли Ф.К. билан Чилонзор тумани 16-даҳада жойлашган Й.Ж.нинг ижарага бераётган уйига бир вақтда бир мизожни олиб борган. Шундан сўнг ўрталарида жанжал келиб чиққан ва оқибатда уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга жароҳат етказган.

 

Оқибатда Ф.К. РШТИЁМга қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши каби жароҳатлар билан мурожаат қилган.

 

Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.У.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми "л" банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.