“Бизга унвонлар керак”
Тен Хаг мақсадларини очиқлади.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоаси Англия кубоги 3-босқичи учрашуви якунларини сарҳисоб қилди. Унда манкунианликлар “Эвертон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“Эвертон яхши ўйнади, улар дадил ҳаракат қилишди, томошабинлар шоу кўришди. Биз эса ғалаба қозондик. Ҳаммаси яхши, мен хурсандман. “Манчестер Юнайтед” доимо совринлар учун курашади ва биз шу йўлдамиз. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз, унвонларга эришиш қийин. Ишлаш ва ривожланиш керак”, — дея “BBC” нашри мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
“Манчестер Юнайтед” 12 карра Англия кубоги соҳиби ҳисобланади. Охирги марта жамоа бу совринни 2016 йилда қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 турдан сўнг манкунианликлар ўз ҳисобида 35 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.







