Спорт

“Янги Дидье Дрогба”

“Челси” футболчига жиддий қизиқмоқда.

“Янги Дидье Дрогба”

 

“Челси” клуби эгаси Тодд Боули ҳозирги ҳолат ҳақида эмас, келажак ҳақида ўйламоқда. “Челси” бирин-кетин ёш футболчилар билан шартнома имзоламоқда. Ёзда клуб Габриел Слонина, Карни Чуквуэмека ва Кесаре Казадеиларни ўз сафига киритишни режа қилган. Қишда, Энсо Фернандес, Андрей Сантос, Юссоуф Мукоко ва бошқалар янги келганлар қаторига киради. Лондонликлар 20 ёшли ҳужумчи Давид Датро Фофанани ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хўш, бу футболчи аслида ким? “Челси” нимага уни ўз сафига қўшиб оляпти?

 

Давид Датро Фофана ким?

 

Кот-дъИвуарлик бу ҳужумчи вингер сифатида ҳам ўйнай олади. 20 ёш форварднинг бўйи 181 см. Бўйининг у даражада баланд эмаслигига қарамай ҳавода жуда яхши ўйнай олади. Тезлик ва дриблинг ҳам унинг кучли томонларидан. Футболчи тўп билан моҳирона муомала қилади ва хавфли вазиятларни бир ўзи ярата олади. Давид ўнг оёғи билан эмас, кўпинча чап оёғи билан гол уради. Бу фазилатларнинг умумийлиги шуни кўрсатадики, Кот-дъИвуарлик футболчининг Премьер-лигага ўт олиш имконияти бор.

 

Европада кучли дебют

 

Ўз ватанида уни бир вақтнинг ўзида бир нечта Европа клубларининг скаутлари пайқашган. Фофана учун кураш жиддий тус олади. Бир интервьюда у дастлаб Францияга кўчиб ўтишга мойил бўлганини, аммо Норвегия клубининг муносабати уни фикрини ўзгартиришга мажбур қилганини айтади. 2021 йилнинг февралида ивуарлик футболчи Норвегияга етиб келади ва биринчи ўйинини ўтказади. Дебют ўйинида у захирадан майдонга тушади ва гол уради. Давид “Хоффенхайм” билан Европа лигасининг 1/16 финалидаги баҳсда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолади. Кейин норвеглар иккинчи ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишади. Ўша мавсумда Кот-дъИвуарлик футболчи клубда учта гол урди.

Аммо ўтган мавсум Давид учун чинакам муваффақиятли йил бўлди. У 37 та ўйинда 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ва бундай чиқиш нафақат гигант жамоаларнинг қизиқишини, балки топ ҳужумчилар билан таққосланишига сабаб бўлди. Уни ҳам “Молде” клубида ўйнаган янги “Эрлинг Ҳоланд” ва “янги Дидье Дрогба” деб аташди. Давид таққослашга қарши эмас. Бундай сермаҳсул мавсум унга Кот-дъИвуар терма жамоаси эшикларини очди. Ноябрь ойида у Бурунди терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди, аммо ҳеч нарса қила олмади.

 

Куздаёқ топ клублар ҳужумчини сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Даъвогарлар орасида “Шалке”, “Лестер”, “Брайтон” ва ҳатто “Ливерпул” ҳам бор эди. Аммо улар орасида бирданига “Челси” пайдо бўлди.

 

Нима учун “Челси”га Фофана керак эди?

 

Лондон клуби охирги пайтларда ҳужумчилари билан келиша олмаяпти. Шунинг учун Грем Поттер жамоасига ҳужум чизиғида муносиб ўйинчиларни изламоқда.

 

“Челси” ҳужумчининг келажагига ишонмоқда. Тодд Боули бошқарувидаги клубнинг ўзига хос услуби бор. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ивуарлик ўйинчи учун тахминан 12 миллион евро тайёрланмоқда. Шубҳасиз, Фофана дарҳол асосий ўйинларда қатнаша олмайди. Бироқ, Англияда ўзини танитиш учун барча имконият бор.

 

“Челси”га ўтсам орзуим ушалади"

 

Бу трансфернинг амалга ошиши Давиднинг орзуси билан боғлиқ. Ёзда у бир интервьюсида шундай деган эди: “Челси” менинг болалигимдаги севимли клубим. У ерда Дидье Дрогба ўйнаган, шунинг учун мен доимо уларни қўллаб-қувватлаганман. “Челси”га ўтиш менинг орзуим".

 

Аммо Давид  барчасига мослаша олса ва жамоада ўзини кўрсатса у “Стемфорд Бриж” мухлислари учун “янги етакчи”га айланади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Янги Дидье Дрогба” | Zamon.uz