Лёв Анчелоттига ўринбосар сифатида кўрилмоқда
У аввал Германия термасини бошқарган.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббий Карло Анчелотти ўрнига Ёахим Лёвни олиб келишни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар бермоқда.
62 ёшли Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Унинг қўл остида жамоа 2014 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Кейинчалик у ўз лавозимини Ханс-Дитер Фликга топширди.







