Моуриньо Бразилияни бошқариши ойдинлашмоқда
У Карлос Албертони мураббийлар штабига таклиф қилган.

Бразилиялик собиқ футболчи Карлос Алберто “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Бразилия терма жамоасини бошқаришини малум қилди.
“Балки Моуриньо Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлар. Бу амалга ошса мен янгиликни сиз билан очиқ баҳам кўраман. У мендан мураббийлар штабига киришимни ҳам сўради”, — деди собиқ футболчи.
Алберто 2004 йилда “Порту”да Моуриньо қўл остида ўйнаган. Португалиялик мураббий фаолияти давомида бирор марта терма жамоа билан ишламаган. Клублар миқёсида Моуриньо Португалиянинг “Порту” ва “Бенфика”, Англиянинг “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳем”, Италиянинг “Интер” ва “Рома”, “Реал Мадрид” клубларида ишлаган.







