“Поттер ишончли мураббий”
“Челси” раҳбарлари шундай фикрда.

“Челси”нинг омадсиз натижаларига қарамай, Лондон клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий Грем Поттерга ишонч билдирмоқда. Натижага эришиш учун мураббийга кўпроқ имкониятлар берилади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, “Челси” раҳбарлари Поттернинг мураббийлик фазилатларига ишонишади ва уни ишдан бўшатишмоқчи эмас. Қолаверса, мураббий ишга киришда унга вақт берилишини ва биринчи мавсумда кескин қарорлар қабул қилмаслигини кафолатлашни талаб қилган.
“Аристократлар” раҳбарияти клубни ўтиш даврини бошдан кечираётгани, жамоа таркиби эса оптималликдан йироқ, бу эса натижаларга таъсир қилмоқда, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, “Челси” раҳбарлари Поттерни узоқ муддатга идеал мураббий сифатида кўришади.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар аллақачон барча кубок баҳсларидан чиқиб кетишган ва Премьер-лига турнир жадвалида бор-йўғи 10-ўринни эгаллаб туришибди.







