Тошкент вилоятининг айрим жойларида қор қалинлиги 2 метрга яқинлашди
Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси телеграм каналига Чотқол қўриқхонасидаги айни дамдаги жараён акс этган видео жойлади.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси телеграм каналига Чотқол қўриқхонасидаги айни дамдаги жараён акс этган видео жойлади.
Хабарга кўра, Чотқол давлат биосфера резерват қўриқхонаси ҳудудида айни пайтда қорнинг қалинлиги 1-1,5 метрни ташкил этмоқда. Қўриқхона ҳудудининг айрим шамол орқали тўпланиб қолган жойларида қорнинг қалинлиги 2 метрни кўрсатмоқда.
Чотқол давлат биосфера резерват қўриқхона юқори қисмида ҳозирда қор ёғмоқда. Қўриқхона ҳудудида айни дамда ҳаво ҳарорати 15-17даражада совуқ экани қайд этилди.







