Бейл фаолиятини тугатди
Футболчидан мухлислар учун ажойиб хотиралар қолди.

Кеча Гарет Бейл 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Унинг сўнгги клуби “Лос-Анжелес” бўлди.
Гарет Бейл
Уэлслик ҳужумчи
“Кўп ўйланиб, клуб ва халқаро фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Мен орзуимни рўёбга чиқарганим ва ўзим ёқтирган спорт билан шуғулланганимдан жуда бахтиёрман. Энди мен ҳаётимда янги саҳифага ўтяпман. Бу ўзгариш вақти ва янги саргузаштлар учун имконият”.
Бейл фаолиятини “Саутгемптон” клубида бошлади. Кейин эса “Тоттенҳем”нинг юлдузига айланди. “Реал”да тўққиз йил давомида тўп сурди. Бейлнинг фаолияти кўтарилишлар ва пасайишларга тўла бўлди.
2018 йилги Чемпионлар лигаси финалида урилган гол
Финалда Мадриднинг “Реал” клуби Киевдаги “Олимпийский” стадионида “Ливерпул” билан чемпионлик учун кураш олиб борди. Ўшанда Бейл 61-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. Бу вақтга келиб учрашувда ҳисоб 1:1 эди: аввал Карим Бензема гол урди, кейин Садио Мане ҳисобни тенглаштирди. Шунда ҳужумчи дарҳол ўйинга қўшилди. Уч дақиқа ўтгач, таблодаги ҳисоб “Реал Мадрид” фойдасига ўзгарди. Сабаби Бейл жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқади. 83-дақиқада Бейл дубл қайд этди ва “Реал Мадрид” якунда 13-чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, тарихда кетма-кет учта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди. Бейлнинг қайчи усулида урган голи кейинчалик Чемпионлар лигасидаги иккинчи энг яхши гол деб топилди.
“Барселона” билан Испания кубоги финали
“Реал” 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда стандартдан гол ўтказиб юборди ва ҳимояланишга мажбур бўлди. Бироқ, 85-дақиқада Бейл ақл бовар қилмайдиган ўйин кўрсатди. У тўпни майдон ўртасида қабул қилади ва рақиб дарвозасига қадар барча футболчиларни ортда қолдириб гол уради. Кейинчалик унинг тезлиги тахминан 9,64 м / с (34,7 км / соат) бўлганлиги маълум бўлди
Евро 2016
Ўшанда Бейл том маънода ўз жамоасини ярим финалга олиб чиқади ва бу катта ютуқ эди. Уэлс 1958 йилдан бери йирик турнирларда иштирок эта олмаганди. Турнирнинг якуний қисмида Бейл жамоани олға бошлади. Аввалига Словакия, кейин Англия, кейин эса Россия дарвозасига гол урди. Уэлс охир-оқибат гуруҳдан чиқди ва ҳатто ярим финалга қадар етиб боради ва Португалияга мағлуб бўлади.
2014 йилги Чемпионлар лигаси финалидаги гол
“Реал Мадрид” 90-дақиқагача “Атлетико”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган пайтда Серхио Рамоснинг голи ўйинни қўшиб берилган вақтга қадар давом эттиришга сабаб бўлади. Ўшанда Бейл 110-дақиқада жамоасининг иккинчи голини уради ва “Қироллик клуби”га ғалаба тақдим этади.
Бейл 16 ёшу 275 кунлигида “Саутгемптон”да дебют қилади. Жамоа сафида Тео Уолкоттдан кейин тарихдаги энг ёш иккинчи футболчига айланади. Ўша йилнинг май ойида у биринчи марта Тринидад ва Тобаго билан ўртоқлик ўйинида Уэлс терма жамоаси либосида майдонга тушади. Ёш ва иқтидорли йигит аллақачон афсонавий Раян Гиггз билан тенглаштирилган эди.
2022 йилги жаҳон чемпионатига саралаш
Бейл Австрияга қарши биринчи ўйинда дубл қайд этади ва биринчи жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширади. Якунда Уэлс 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Шу голи эвазига футболчи терма жамоа сафида энг кўп гол урган ўйинчилар қаторига киради.
Энг қиммат футболчи
2013 йилнинг август ойида Мадриднинг “Реал” клуби трансфер бозорини портлатиб юборди. Сабаби “Тоттенҳем” Мадрид клубидан Бейл учун 100 миллион евро олади. Ўша пайтда бу футбол тарихидаги энг қиммат трансфер эди.







