Озон қатлами тўлиқ тикланиши мумкинми?
БМТ экспертлари бу бўйича прогнозларини эълон қилди.

Ернинг озон қатлами 4 ўн йиллик давомида қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда Америка метеорология жамиятининг 103-йиллик учрашувида БМТ экспертлар гуруҳи маълум қилди.
Улар тақдим этган ҳисоботга кўра, озон қатламини емирадиган моддаларнинг 99 фоизидан фойдаланишни тўхтатиш қатламнинг сақлаб қолинишига сабаб бўлган. Бу ўз навбатида одамга зарарли ультрабинафша нурларининг салбий таъсирини камайтиради.
Амалдаги сиёсатнинг сақлаб қолиниши натижасида озон қатламининг Арктикада 2040 йилда 1980 йилги кўрсаткичга қайтиши кутилмоқда. Ернинг бошқа минтақаларида бу натижага 2045 йилда, Арктикада 2066 йилда эришилади.







