Пирло Бельгияни бошқармоқчи
Аммо унинг услуби жамоага мос келмайди.

“Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи Андреа Пирло Бельгия терма жамоасини бошқаришни истамоқда. Бу ҳақда “HLN” нашри хабар берди.
Бельгияликлар испаниялик мутахассис Роберто Мартинес кетганидан сўнг жамоага янги мураббий излашда давом этмоқда. Пирло Бельгия қироллик футбол ассоциацияси билан боғланиб, терма жамоада ишлаш имкониятини муҳокама қилди, аммо унинг мураббийлик услуби жамоага мос келиши аниқ эмас.
Қатардаги жаҳон чемпионатида Бельгия Марокаш, Хорватия ва Канада билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганди.







