Симеоне мавсум охирида “Атлетико Мадрид”ни тарк этади
У шунга қарор қилган.

“Эл Чирингуито” нашри хабарига кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне 2022/2023 йилги мавсум охирида жамоани тарк этади.
Манба берган хабарга кўра, 52 ёшли аргентиналик мутахассис аллақачон Мадрид клуби бош директори Мигел Анхел Гил Маринни бу қароридан огоҳлантирган. Симеоне 2011 йилдан буён Мадриднинг “Атлетико” клубини бошқариб келмоқда. Мутахассис раҳбарлигида клуб Испания чемпиони (2013/2014, 2020/2021), кубок (2012/2013 йил) ва Испания Суперкубоги (2014) соҳибига айланди, шунингдек, Испания кубоги соҳибига айланди.
“Атлетико” жорий мавсумда 16 ўйинда 27 очко тўплаган ҳолда мусобақа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.







