Таълим жараёнларини 11 январдан бошлаш нотўғри — "Юксалиш"
Эртадан университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида дарслар бошланиши расман тасдиқланди. Аммо...

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирди.
"Аввало, аномал совуқ ва ёғингарчилик шароитида ўқувчиларнинг таълим муассасасига етиб келиши кескин қийинлашади. Айрим қишлоқларда болалар бир неча километр пиёда юриб мактабга қатнашини инобатга олиш зарур.
Қолаверса, мурожаатларга кўра, қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.
Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим", — деб ёзган у.
P/S: Эртадан университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида дарслар бошланишига кенг жамоатчилик вакилллари ҳам қарши чиқмоқда.







