Спорт

“Бавария”да Нойернинг тақдири ҳал бўлмоқда

Футболчи айни вақтда жароҳат олган.

“Бавария”да Нойернинг тақдири ҳал бўлмоқда

 

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатида омадсиз иштирок этгач, жамоа дарвозабони Мануэл Нойер таътилга чиқди. Сабаби икки ҳафта ноқулай об-ҳавода футбол ўйнаш футболчиларни чарчатиши табиий эди. У дам олиш учун чанғи курортини танлади. 36 ёшли дарвозабон экстремал спорт турларига жуда қизиқади. Бироқ футболчи у ерда тартибсиз жойларда ҳаракатланди. Дарвозабон учун бу хавфли эди.  Шунда у жиддий жароҳат олади ва 10 декабрь куни Мюнхен яқинидаги касалхонага ётқизилади. Бу вақтга келиб, поспон операция қилинди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум бўлди. “Bild” нашри футболчининг ўнг оёғининг тибиа ёпиқ қисми синганлигини кўрсатди. Дарвозан энди ярим йилни тикланиш билан ўтказади.

 

Ушбу хабардан сўнг, “Бавария” дарҳол муносабат билдирди. Миш-мишларга кўра, клуб Европадаги энг кучли дарвозабонларга қизиқиш билдирмоқда. Биринчи ўринда “Боруссия” аъзоси Ян Зоммер. Айтишларича, клуб ҳатто Мюнхендан таклиф олган. Аммо Мёнхенгладбах клуби швейцариялик футболчинини сотмоқчи эмас. Давогарлар рўйхатида марокашлик дарвозабон Ясин Боно ва хатто хорватиялик Доминик Ливакович ҳам бор. Шунингдек, “Монако” поспони Александр Нйбел ҳам “Бавария”нинг қизишлари доирасида бўлиб турибди. Бироқ ҳозирча клуб аниқ бир қарорга келгани йўқ. Лекин “Bild” нашри жамоанинг нияти жиддий эканлигини ёзмоқда.

 

Журналистлар Нойернинг жароҳати анча жиддийроқ бўлиши мумкинлигини айтган. Клуб эса бўлаётган воқеаларнинг асл моҳиятини яширмоқда. Нашрнинг ёзишича, дарвозабонга оёқнинг пастки қисмини ташкил этувчи болдир суяги ва тола суягининг очиқ синиши ташхиси қўйилиши мумкин. Бу эса тикланиш вақтини муносиб равишда узайтиради. Шикастланишдаги тўқималарнинг инфекцияси ва суякларнинг бирикмаслиги хавфи юқори. “Bild” нашрининг ёзишича, Нойернинг атрофидагилар бу ташхисни инкор этмаган, бироқ расмий баёнот беришдан тийилишни афзал кўрмоқда. Клуб ҳам жим.

 

Шу билан бирга, раҳбариятда Мануэл қайтиб келгач (қачонки бу содир бўлса) энди аввалгидек бўлмайди деган қўрқувлар бор. Шу боис, энди унинг ўрнига бошқа дарвозабон излаш кераклигини тўғри қарор деб билишмоқда.

 

Бош мураббий Жулиан Нагелсман эса шундай деган: 

 

“Таътил пайтида Нойернинг жароҳати ҳақида хабар олиш унчалик ёқимли эмас. Унга ва бутун жамоага ачинаман. Бундай ҳолатлар кўп учраб туради, бу ҳаёт. Аввалига у ўзини жуда яхши ҳис қилмаган, аммо ҳозир у яхшиланган. Вазият биз учун жуда қийин. Энди нима қилишни ҳал қилиш осон эмас”, — дея мураббийнинг сўзларидан клуб расмий сайти иқтибос келтирган.

 

Немис инсайдерлари Нойернинг қайтишини энг мантиқий вариант деб билишади. Аммо клуб энг яхши дарвозабон билан бирга ишлашни афзал кўради. Муносабатларни мураккаблаштирадиган нарса Нойернинг “Бавария” дарвозабонлари мураббийи Тони Тапалович билан ижобий алоқада эканлигидир. Турли манбаларга кўра, мураббий Нойернинг ашаддий мухлиси ва унинг тезроқ базага қайтишини кутмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Бавария”да Нойернинг тақдири ҳал бўлмоқда | Zamon.uz