“Боруссия” футболчиси учун 100 миллион евро сўради
Унга “Реал” жиддий қизиқмоқда.

“Боруссия” клубининг Дюд Беллингем трансфери борасидаги талаблари маълум бўлди.
Журналист Карлос Карпионинг ёзишича, дортмундликлар клуби ярим ҳимоячи учун бонусларни ҳисобга олмаганда 100 миллион евро олмоқчи. Умумий сумма 120-150 миллион евро бўлиши мумкин.
“Реал Мадрид” вакиллари бу талаблардан хабардор - мадридликлар шу ёзда инглиз футболчисини қўлга киритмоқчи.
Жорий мавсумда Дюд Беллингем “Боруссия Дортмунд” сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2022 йилги жаҳон чемпионатида ярим ҳимоячи бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.







