Илиқ об-ҳаво Европага ёрдам берди

ЕИ Россия гази истеъмолини тобора қисқартирмоқда, ўз навбатида Кремль энг йирик ва бой харидорларини йўқотмоқда.

Илиқ об-ҳаво Европага ёрдам берди

 

Янги йил Европанинг “газ уруши”да Россия устидан тактик ғалабаси билан бошланди. Ёнилғи билан боғлиқ муаммолар Россиянинг Украинага босқинидан анча аввал бошланганди. Евроиттифоққа об-ҳаво ёрдам берди.

 

Январь шу даражада илиқ бошландики, европаликлар Ўртаер денгизи бўйларидаги пляжларда дам олди. Энергетиклар эса шу пайтга қадар амалга ошмаган ишни бажарди: улар нафақат қишга ғамланган газни ёқишни тўхтатди, балки ерости омборларини тўлдиришни бошлади.

 

Бу “кўҳна қитъа” учун яхши янгилик. Сабаби иситиш мавсуми сўнгида қанча кўпроқ газ қолса, ЕИнинг кейинги қишда ҳам Кремль босимисиз совуқдан чиқиш имкониятлари ошади. “Газпром” режали тартибда газ етказиб беришни камайтирмоқда. Бунинг натижасида энергетик инқироз ва ижтимоий норозиликни келтириб чиқариш мақсад қилинган бўлиши мумкин. Оқибатда ЕИнинг 27 давлатининг Украинага бераётган ёрдами тўхтатилиши хавфи бор.

 

Ушбу қишда омборлар 95 фоизга тўлдирилган эди. Халқаро энергетика агентлиги таҳлилчилари бу кўрсаткич кейинги қишда 65 фоизга тушиб кетишидан хавотир билдирганди. Бу рекорд нархлар ва узилишларни келтириб чиқаради.

 

Украинадаги қуролли можарога қадар ЕИ Россия экспорт қиладиган 40 фоиз газни сотиб олаётганди. Ҳозирда бу кўрсаткич 8 фоизга тушган. РФ Украина ва Туркия орқали “мовий олов” етказиб беришда давом этмоқда, экспортни бутунлай тўхтатиш имконияти ҳамон бор.

 

Кремль буни урушгача ҳам қилиб келаётганди. 2022 йилнинг майида эса Россия газининг етказиб берилиши суткасига 250 миллион куб метргача тушиб кетди. Ёнилғи Европа санкциялари остига тушмаган бўлса-да, “Газпром” турли баҳоналари билан етказиб беришни 80 фоизгача қисқартирди.

 

ЕИ совуқ синовидан ўтди

 

Европа учун яна бир яхши янгилик — қитъа газ тежашни ўрганди. Декабрда минтақада ўта совуқ об-ҳаво кузатилди. Таҳлилчилар ўшанда тежаш тренди йўқолишидан хавотирга тушганди. Чунки ноябрда Евроиттифоқ ўта илиқ об-ҳаво туфайли газ истеъмолини 22 фоизга қисқартирган эди.

 

Декабрда, совуққа қарамай, истеъмол 13 фоизга камайган. Бунга қисман ой охиридаги илиқлик ёрдам берган бўлса-да, барибир асосий натижага айнан тежамкорлик ортидан эришилди. Энг кам тежаш қитъа иқтисодиётининг локомотивлари Германия ва Франция томонидан амалга оширилган. Бунга француз ядро ва немис шамол станцияларидаги ишлаб чиқаришнинг пасайиши сабаб бўлди.

 

Италия аввалги даврларга нисбатан 18 фоизга, Нидерландия 16 фоизга, Испания эса 23 фоизга қисқартирган. Аммо Евроиттифоққа кирмаган Буюк Британияда бу 3 фоизни ташкил этди.

 

Январнинг биринчи ҳафтаси статистикаси октябрь-ноябрь ойидаги тежамкорлик кўрсаткичига қайтилаётганини кўрсатди. Ойнинг биринчи кунларида газга талаб оз эмас-кўп эмас 38 фоизга камайди. ICIS газ таҳлилчилари раҳбари Том Марзек-Мансернинг сўзларига кўра, бу “кутилмаган паст” натижа бўлди.

 

У, шунингдек, АЭСлар генерацияси ўсгани, шамолли об-ҳаво туфайли қайта тикланувчи энергияни ишлаб чиқариш кескин кўпайгани ҳам ЕИга ёрдам берганини маълум қилди.

 

Германиянинг бурилиши

 

Европанинг саноат двигатели ва энг йирик иқтисодиёти — Германия сўнгги йилларда “Газпром”дан энг кўп газ сотиб олган. Ҳатто у Украинани айланиб ўтиб, “Шимолий оқим”лар орқали ёнилғи импортини икки баробар оширмоқчи эди.

 

Аммо Россия босқини немис ҳукумати сиёсатининг кескин ўзгаришига сабаб бўлди. Бир йил ичида мамлакат РФдан импортни ва умуман истеъмолни қисқартирди.

 

“Умуман олганда, биз вазиятни қишнинг бошига нисбатан барқарорроқ деб ҳисоблаймиз. Газ етишмовчилиги эҳтимоли бу қишда кам. Аммо вазиятнинг оғирлашиши мумкинлиги истисно этиб бўлмайди. Газни тежаш ҳамон долзарблигича қолмоқда”, – дейилади Bundesnetzagentur баёнотида.

 

Россия Ғарбдаги энг йирик ва бой мижозини йўқотмоқда. 2021 йилда немислар РФ газининг 52 фоизини импорт қилган бўлса, бу 2022 йилда 22 фоизга тушиб кетди. Москва ўрнини 33 фоизлик кўрсаткич билан Норвегия эгаллади.

 

Иситиш мавсумининг дастлабки уч ойида Германия саноати табиий газ истеъмолини сўнгги тўрт йиллик кўрсаткичга нисбатан 23 фоизга қисқартирди. Аҳоли ва бизнес 21 фоиз камроқ газ ёққан. Янги йил байрами кунларида эса бу 30 фоизга етди. Ҳозирда газ омборлари 90.76 фоизга тўлган.

 

«Газ уруши»да ҳозирча Кремль фойдасига ҳал бўлмаяпти. Аммо Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бироль ҳурсанд бўлишга эрта эканлигини айтмоқда.

 

“Евроиттифоқ рус газидан қарамликни камайтириш бўйича сезиларли ютуққа эришди. Аммо хавф бутунлай ортга чекингани йўқ. Бу йил газ омборларини тўлдиришга ёрдам берган омиллар 2023 йилда бўлмаслиги мумкин”, – деганди у декабрда.

 

Халқаро энергетика агентлиги Европага истеъмолни янада камайтириш ва қайта тикланувчи энергетика тармоғини янада ривожлантиришни маслаҳат берганди. Бу келаси қишдаги эҳтимолий инқирознинг олдини олиши мумкин.

 

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"