Торрес ва Савичга чора кўрилди
Улар икки ўйинни ўтказиб юборишади.

Испания Ла Лигаси мусобақа қўмитаси Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Стефан Савич ва “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торресни икки ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
16-тур доирасидаги “Атлетико” – “Барселона” (0:1) ўйинида қизил карточка олган футболчиларга қўшимча жазо белгиланди. Савич ва Торрес қўшиб берилган вақтда муштлашиб кетишганди.







