Совуқ Украинадаги урушни ҳам музлатиб қўйдими?
Ҳар икки томон ҳарбий жиҳатдан қийин аҳволда — Bloomberg.

Сўнгги кунларда Украина шарқида совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Бу оғир ҳарбий техникадан фойдаланишни кўпайтиришга мажбур қилди, чунки тупроқ анча музлаган, деб ёзади Bloomberg.
Бироқ на Россия, на Украина томонининг ҳужумлари совуқ пайтида иш бермаслиги мумкин.
Совуқ туфайли учувчисиз учиш аппаратлари ва радиостанцияларнинг батареялари икки баравар тез зарядланиши керак. Бундан ташқари, ёмон кўриш разведкада қийинчиликка олиб келади.
2023 йил бошидан буён Ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтирди. Янги турдаги қуролларни етказиб беришдан ташқари ғарблик инструкторлар томонидан ўқитиладиган украиналик ҳарбийлар сони ҳам ортади. Шунингдек, Польша халқаро коалиция таркибида Киевга 14 та Леопард 2 танкини етказиб беришини маълум қилди.







