Артета энг яхши мураббий
У бу совринни иккинчи бор қўлга киритди.

“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета Англия Премьер-лигасининг 2022 йил ноябрь ва декабрь ойларидаги энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди. Бу ҳақда “канонирлар”нинг расмий сайти хабар берди.
Бу даврда “Арсенал” АПЛда тўртта ўйин ўтказиб, тўртта ғалабага эришди. Бу Микелнинг мавсумдаги иккинчи соврини, у август ойида ҳам йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди, бу унинг “Арсенал”даги тўртинчи муваффақияти.
“Арсенал” 17 турдан кейин 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.







