Роналдиньонинг ўғли “Барселона” ёшлар жамоасига ўтди
У ҳозир 17 ёшда.

Роналдиньонинг ўғли “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Аввалроқ “Крузейро” билан шартномасини бекор қилган 17 ёшли Жоау Мендес де Ассис Морейра “Барселона”да бўлиб, у ерда Каталония ёшлар жамоасида синовдан ўтмоқда. Бу ҳақда “Спорт” нашри хабар берди. Қайд этилишича, Роналдиньонинг ўғли борасида якуний қарорни “Барселона” ёшлар жамоаси мураббийлари қабул қилади. Жоау Мендес ҳужумчи сифатида ўйнайди.







