Решфорд Роналдунинг рекордини такрорлади
У кетма-кет 7 та ўйиндан бери гол уриб келмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд Премьер Лига 20-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши кечган ўйинда (2:1) гол уришга муваффақ бўлди.
25 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақалар доирасида кетма-кет еттита ўйинда гол урди ва бу борада Криштиану Роналдунинг (2008 йилнинг март-апрель ойларида) рекордини такрорлади. Ҳар икки футболчи бу оралиқда 8 тадан гол урган.
Решфорд АПЛдаги 67-голини урди. Уларнинг 27 таси (40,3 фоизи) ғалаба тўпи ҳисобланади. Маркус лигада 50+ гол урган футболчилар орасида ғалаба тўпини киритиш бўйича энг яхши фоиз кўрсаткичига эга бўлиб турибди.
У АПЛ жорий мавсумида 18 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.








