Бензема 8-ўринда, Месси эса етакчи
Роналду иккинчи поғонадан жой олган.

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема “Эл-Классико”ларнинг 8-тўпурари бўлди.
Испания Суперкубоги финалида Барселонага қарши ўйинда (1:3) “Реал” ҳужумчиси 93-дақиқада гол урди. Бу гол Бензема учун “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги қарама-қаршиликдаги 13-гол бўлди.
Қарама-қаршиликдаги голлар сони бўйича Лионел Месси еталчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 26 та гол бор.
Классико тўпурарлари:
1. Лионел Месси - 26 та гол;
2. Криштиану Роналду - 18;
3. Алфредо Ди Стефано - 18;
4. Раул - 15;
5. Ференс Пушкаш - 14;
6. Франсиско Генто - 14;
7. Сезар Родригес - 14;
8. Карим Бензема - 13 та;
9. Сантиляна - 12.







