Президент ишдан олган раҳбарлар ишини ДХХ ва Бош прокуратура ўрганади
Айни дамда Президент бошчилигида электр энергияси ва газ таъминоти бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Президент бошчилигида электр энергияси ва газ таъминоти бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", — деди йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди.
▪️Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
▪️Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.
▪️"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.







