Қатарликлар “Ливерпул”ни сотиб олади
Музокаралар олиб борилмоқда.

Қатар вакиллари Американинг “Fenway Sports Group” компанияси томонидан сотувга қўйилган Англиянинг “Ливерпул” футбол клубини сотиб олишлари мумкин.
“Ливерпул” футбол клубини сотиб олиш Қатар учун устувор вазифадир. Мамлакат бундан жиддий манфаатдор, бироқ ҳозирча келишув якунланмаган. Келгуси бир неча кун ичида нима бўлишини кўрамиз”, — деган Қатарлик журналист Муҳаммад Саид Ал-Кааби.
Америка компанияси асосчиси Жон Генри 2010 йилда “Ливерпул”ни сотиб олганди. Унинг бошқаруви даврида клуб Чемпионлар лигаси (2019) ва Премьер-лигада (2020) ғолиб чиққан. Ливерпул жорий мавсумда АПЛда 18 турдан кейин 28 очко билан 9-ўринда бормоқда.







